Биз ҳақимизда

Veda сўзи Билим сифатида таржима қилинган бўлиб, сўзнинг ўзаки билиш, англаш  маъносини билдиради. «Билим – кучда, куч-билимда» дейишади. Лекин фақатгина амалда қўлланиладиган билимларгина кучга эга.

Медицина олийгоҳини битирган ҳар бир шифокор Гиппократ қасамёдини қабул қилади. Бу шуни англатадики, шифокорлар хар доим Яратганнинг  томонидан берилган тана-организм  фойдаси учун хизмат қилишлари ва ҳеч қачон зарар етказмасликлари керак. Айнан шу ёндашув билан биз беморлар олдидаги мажбуриятларимизни бажаришимиз керак.

Ҳозирги  замонда    қулай ва замонавий ускуналар ҳеч кимни ажаблантирмайди. Аксинча, тозалик ва озодалик ишнинг табиий шартига айланди. Ҳозирги кунда ҳаётимиз барча ривожланган технологиялар ва ускуналарга бой. Айтишларича, Мукаммаллик-бу оддийликдир. Айнан шу ёндашув билан биз ишимизни тартибга солишга ҳаракат қиламиз.

Хизматлар

Рўйхатни очиш учун ўзингизни қизиқтирган хизматлар устига босинг.

  • Бирламчи кўрик, асбоб ускуналар ёрдамида, рентген натижаларига таяниб ўтказилса бемор ташхисини тўғри аниқлашда ва даволаш режасини тузишда катта ёрдам беради.
  • Профессионал тиш гигиенаси икки қисмдан иборат бўлиб, ультратовуш мослама ёрдамида милк ости ва милк усти тошларидан тозалаб , ва тишларни устки қаватини махсус абразив паста ва чўтка ёрдамида силлиқлашдан иборат.
  • Клиник тиш оқартириш муолажаси акселератор ёрдамида махсус тиш оқартириш аппарати ва гель ёрдамида бажарилиб, фақатгина дунёнинг энг машхур компаниялари ва брендлари ZООМ ва Beyond ускуналари билин амалга оширилади. Бу компаниялар маҳсулотлари фақатгина мижозлар орасида эмас балки стоматологлар томонидан ҳам жуда яхши баҳоланади, ва улар максимал даражада ҳавфсиз натижа кўрсатадилар.
  • Уй шароитидаги тиш оқартириш муолажаси, муолажадан олдин тайёрлаб қўйилган махсус рангсиз тиш каппалари ва айнан шу муолажа учун мўлжалланган махсус геллар (перекис водород ёки перекис карбамид таркибли ) ёрдамида уй шароитида амалга оширилади. Уй шароитида бажариладиган тиш оқартириш муолажаси, қоида бўйича энг яҳши натижаларга эришиш учун клиник тиш оқартириш муолажаси билан биргаликда бажарилиши лозим.
  • Тиш реставрацияси тишда қачонки етарлича соғлом қаттиқ тўқималар қолганида бажарилади. Тиш реставрациясини сўлаклаардан ҳимоя қилган ҳолда замонавий композит материаллардан фойдаланиб бажариш лозим. Бу беморлар учун узоқ муддатга кўркам тишлардан фойдаланиш имконини беради.
  • Тиш илдизи каналларини даволаш жараёнида канналлардаги барча турдаги инфекцияларни ва микроорганизмларни антисептик дори воситалари ёрдамида тозалашга қаратилган бўлиб, ушбу муолажа янги технологиялар ва рентген контроль ёрдамида амалга оширилади.
  • Тишларнинг косметика реставрациялари одатда олди соҳадаги тишларда амалга оширилади. Бу тишлар қаторига: олдинги курак тишлар, ён курак тишлар, қозиқ тишлар ва кичик чайнов тишлари киради. Косметик реставрация тишларни рангини, шакилини ва узунлигини бемор истакларига кўра ўзгартиришга имкон беради.
  • Оддий ва мураккаб тиш олиш амалиёти, ақл тишларини олиш, тиш илдиз учи резекцияси, тиш гемисексияси (тишнинг зарарланган илдизини ампутация йўли билан олиб ташлаб, тишни сақлаб қолиш) милкни рецессииясини ёпиш, тиш клиник коронка қисмини узайтириш
  • Тиш имплантацияси, тиш илдизи вазифасини бажарувчи “титан асосни” суякга ўрнатишдан иборат. Бу имплантат устига тиш қопламаси ўрнатилганда ҳақиқий тишдан фарқи бўлмаган ҳолда ҳизмат қилади
  • Тиш қопламаси бу ортопедик конструксия бўлиб, бу қоплама керамика, цирконий, дисиликат-литий, металл ва пластмассадан ясалиши мумкин. Сунъий тиш қопламалари травма ёки кариес билан зарарланган тишларни тўлиқ тиклашда қўлланилади.
  • Винирлар жуда юпқа пластинкалар бўлиб, керамикадан ясалади. Улар олди тишларнинг олдинги қаватларига ўрнатилади. Улар тишларнинг рангини ва шаклларини бемор истакларидан келиб чиқилган ҳолда ўзгартириш имкониятини беради.

Хизматлар ва нархлар буйча тўлиқ маълумотларни клиника администраторига телефон қилиб билиб олишингиз мумкин

Стерилизация

Стоматология асбоблари ва стоматология бор машина ускуналари уч босқичли стерилизациядан ўтказилади

Дезинфекция

Асбоб ускуналарни дезинфекция қилиш кучли дезинфекция эритмалари ёрдамида амалга оширилади ва микроорганизмларни бутунлай йуқ қилишга қаратилган.
Ҳар бир бемордан сўнг асбоблар махсус контейнердаги дезинфекция қилувчи эритмага бўктирилади. Улар эритма ичида очилган ва тарқоқ ҳолда жойлашишлари шарт. Чунки эритмадаги асбобларни ҳар томонларига эритма тегиши ва ювилиши керак.

Стерелизация олдидан тозалаш

Дезинфекция қилувчи эритмадан сўнг асбобларни қаттиқ чўткалар ёрдамида ювилади. Шундан сўнг асбоблар кучли дезинфекция эритмасига 60 дақиқага бўктирилади.

Стерилизация

Асбоблар стерилизацияси махсус автоклав ёрдамида 135,5 градусда, 2 атмосфера босими остида амалга оширилади. Стерелизация қай даражада бажарилганлигини тест индикаторлар ёрдамида текширилади.

Стоматология бор машинаси ускуналари дезинфекцияси

Стерилизациядан олдинги тозалаш ва стерилизация жараёни.
Бор машина ускуналари ишлатилгандан сўнг, улар дезинфекциянинг барча босқичларидан  ўтказилади, ва стерилизацияга жўнатилади.

Мутахассислар

Бизнинг ишларимиз

Маълумотлар

Алоқа

Госпитал бозори ёнида

Ўзбекистон, Тошкент, Нукус кўчаси 88/37 уй